Путин МСКнинг сайловлар бўйича қароридан кейин россияликларга мурожаат билан чиқди
Олам
−
21 Март
18702Россия Президенти Владимир Путин Марказий сайлов комиссиясининг сайлов натижалари бўйича қароридан сўнг россияликларга мурожаат билан чиқди.
Путин кимга овоз берганидан қатъи назар, сайловнинг барча иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.
“Ҳар бир номзоднинг муайян муаммоларни ҳал қилишда ўзига хос ёндашуви бор эди. Биз барча конструктив таклифлардан, сайловчиларда акс-садо берган барча ғоялардан мамлакат тараққиёти йўлидаги умумий ишимизда албатта фойдаланамиз”, дейди Путин.
Президент сайловлар ва кампанияни қисқа ва ўта масъулиятли деб атади.
Бугун, 21 март куни эрталаб Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова президентлик сайловларининг якуний натижаларини эълон қилган эди. Сайловда жами 87,5 миллион сайловчи овоз берди. Сайловчиларнинг 77,49 фоизи иштирок этди.
LiveБарчаси