Россия МСК президентлик сайловининг якуний натижаларини эълон қилди

Олам

image

Россия Президенти сайловида Владимир Путинга сайловчиларнинг 87,28 фоизи, яъни 76 миллион 277 минг 708 нафари овоз берди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова маълум қилди.

  • Коммунистик партия номзоди Николай Харитонов 4,31 фоиз ёки 3 миллион 768 минг 470 овоз тўплади.
  • “Янги одамлар” вакили Владислав Даванков 3,85 фоиз ёки 3 миллион 362 минг 484 нафар овоз олди.
  • ЛДПР номзоди Леонид Слутский учун 3,2 фоиз ёки 2795629 сайловчи овоз берди.

Президентлик сайловларида якуний иштирок 77,49 фоизни ташкил этган.

Илгари Марказий сайлов комиссияси сайловчиларнинг 77,44 фоизи иштирок этганини қайд этиб, бу рекорд кўрсаткич эканини таъкидлаган эди.

Памфилованинг сўзларига кўра, замонавий Россия тарихида ҳеч қачон бундай кўрсаткичлар бўлмаган.

Шунингдек, МСК раҳбари сайловлар давомида масофавий электрон овоз бериш тизимига қилинган 420 мингта ҳужум қайтарилганини маълум қилди.

“Марказий сайлов комиссияси ресурсларига 12,2 миллион DDoC ҳужуми амалга оширилган, уларнинг умумий давомийлиги 84 дақиқани ташкил қилган”, дейди Памфилова.

Маълумот учун, Россияда президентлик сайловлари 15-17 март кунлари бўлиб ўтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Марказий сайлов комиссияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг