Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган – Исроил собиқ Бош вазири 

Олам

image

Исроилнинг собиқ Бош вазири Нафтали Беннет Россия Президенти Владимир Путин унга Украина етакчиси Владимир Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берганини айтди. Бу ҳақда унинг 12-каналга берган интервьюсига таяниб “Times of Israel” хабар берди.

Собиқ Бош вазир интервьюда Путин билан ўтган йил март ойи бошида, воситачилик қилиш учун Москвага учиб кетгани ҳақида гапирган.

“Мен Зеленский таҳдид остида эканини билардим ва бункерда мен Путиндан сўрадим: “Зеленскийни ўлдирмоқчимисан?”. У жавоб берди: "Мен Зеленскийни ўлдирмайман", дейди Беннет.

Унинг сўзларига кўра, у Путиндан Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда беришини сўраган.

“Путин буни қилмоқчи эмаслигини такрорлади”, дейди Беннет.

Россия Президенти билан суҳбатдан сўнг, у дарҳол Зеленскийга қўнғироқ қилиб, Путиннинг сўзларини унга етказган. 

Беннетнинг айтишича, Путин Украинани қуролсизлантиришни талаб қилмасликка ҳам рози бўлган ва ўша кунлари Зеленский Украинани НАТОга аъзо бўлиш талабидан воз кечган. Шунингдек, Беннет у қилган ҳамма нарса (воситачилик ҳаракатларининг бир қисми сифатида) АҚШ билан мувофиқлаштирилганини айтган.

Ўшанда бу учрашув Путиннинг Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейин хорижий давлат раҳбари билан биринчи учрашуви бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Владимир Зеленский Нафтали Беннет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made