Путин Кремлда Словакия Бош вазири билан учрашди (видео)

Олам

image
Суиқасддан сўнг ишга чиққан Фицо Киевга телефон қилди north_east

Суиқасддан сўнг ишга чиққан Фицо Киевга телефон қилди

Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Словакия Бош вазири Роберт Фицо билан учрашди. Бу ҳақда кеча, 22 декабрь куни Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Роберт Фицо амалий ташриф билан Москвада”, дейилади хабарда.

Матбуот хизмати тарқатган кадрларда сиёсатчиларнинг қўл бериб кўришаётгани акс этган.

ТАСС агентлигининг эслатишича, бу Путин ва Фицонинг 2016 йилдан бери биринчи шахсий учрашувидир.

Фицо келгуси йили Иккинчи жаҳон урушида СССРнинг Германияси устидан қозонган ғалабасининг юбилейини нишонлаш учун Россияга яна боришга ваъда берди.

Сербия Президенти Александр Вучич 21 декабрь куни бу учрашув Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг 2025 йил 1 январдан Россия газини Украина орқали транзити бўйича келишувни узайтирмаслик ҳақидаги қарори фонида режалаштирилганини айтди. Фицонинг ўзи эса аввалроқ бу қадам Словакияни инқирозга олиб келиши мумкинлигини айтган эди.

“Мен норасмий билганимдек... Фицо Путинга Европа Иттифоқи давлати раҳбари сифатида боради – бунга бошқа етакчилар қандай муносабат билдиришини айтишим шарт эмас ва бу вазиятни янада мураккаблаштиради”, деди Сербия Президенти.

Киевнинг Россиянинг “Газпром” корпорацияси билан транзит шартномаси 2019 йилдан бери амал қилади. DPA агентлигининг 21 декабрь куни хабар беришича, Венгрия ҳам Россия газини Украина орқали етказиб беришни давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Киев Россия уруши туфайли шартнома узайтирилишини истамайди.

“Энди биз айёрроқ йўл тутамиз... Агар газ Украина ҳудудига етиб бормасдан туриб, Россияники эмас, харидорларга тегишли бўлса-чи?” деди Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бу борада.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил охирида жорий этилган эмбарго режимига қарамай Европа мамлакатларига ҳали ҳам давом этаётган Россия нефти оқимлари 19 декабрь куни тўхтатилганди. “Транснефть” олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда Россия конларидан Венгрия, Словакия ва Чехиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига уланишни таъминловчи “Дружба” қувури орқали нефть узатишни тўхтатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Словакия Роберт Фицо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг