Путин ХЖС аъзоси бўлган Мўғулистонга боради

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин 3 сентябрь куни расмий ташриф билан Мўғулистонга боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди .

Путин Мўғулистонга мамлакат Президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг таклифига биноан Халхин-Гол дарёсида совет ва мўғул қўшинларининг Япония Қуролли кучлари устидан қозонилган қўшма ғалабасининг 85 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун боради.

“Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари Россия-Мўғулистон муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади”, дейилади Кремль хабарида.

BBC Рус хизматининг таъкидлашича, бу Путиннинг 2023 йилнинг март ойидан буён Россия президентини ҳибсга олишга ордер берган Гаагадаги Халқаро жиноий суднинг Рим статутини имзолаган мамлакатга илк ташрифи бўлади. Мўғулистон 2000 йилда Рим статутини имзолаган ва 2002 йилда уни ратификация қилган.

Расмий равишда ХЖСга аъзо давлатлар ордерни бажаришга ва Путинни ҳибсга олишга мажбур. BBC'нинг таъкидлашича, Мўғулистон денгизга чиқиш имкони йўқ ва фақат Россия ва Хитой билан чегарадош, бу Путинни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш ҳақидаги фаразий ҳолатда Гаагага етказиш жараёнини мураккаблаштиради.

Ҳибсга олиш учун ордер чиқарилгандан бери Путин бўлган барча мамлакатлар ХЖСни тан олмайди. 2023 йил июль ойида Россия Президенти BRICS саммити учун Жанубий Африкага ташрифини бекор қилди. Жанубий Африка Рим статутини ратификация қилган ва шунинг учун қонуний равишда Путинни Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олиш ва уни Гаагага экстрадиция қилиш мажбурияти бор эди. Шу билан бирга, Жанубий Африка Республикаси Президенти Кирил Рамафоса мухолифатнинг ХЖС олдидаги мажбуриятларини бажариш талабига жавоб берар экан, Россия Путиннинг ҳибсга олиниши уруш эълон қилиш сифатида баҳоланишидан огоҳлантирганини айтди.

Маълумот учун, 2023 йил мартида Халқаро жиноий суди Владимир Путинни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда гумон қилиб, ҳибсга олишга ордер берган эди. Худди шундай ордер Президент ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Беловага нисбатан ҳам чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Мўғулистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made