Путин хавфсизлик хизмати ходимларига Пригожинни ўлдиришни буюрган – ОАВ
Олам
−
24 Июнь 2023
25328Россия Бош штабига яқин манбалар Путин хавфсизлик хизмати ходимларига “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожинни йўқ қилиш вазифасини қўйгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, Россия Президенти Пригожинни йўқ қилиш орқали “Вагнер”нинг қуролли қўзғолонини тўхтатишни режалаштирмоқда. Аммо ҳозирча мазкур хабарни бошқа манбалар орқали тасдиқлашнинг имкони йўқ.
"Путинга катта тўқнашув керак эмас, шунинг учун биринчи навбатдаги вазифа Пригожинни йўқ қилиш ва “Вагнер”ни етакчисиз қолдириш”, дейди нашр суҳбатдоши.
Қайд этилишича, Путин “Вагнер”чилар исённи тўхтатадиган бўлса, уларга нисбатан амниция беришини қўшимча қилган.
Шунингдек, манбанинг хабар беришича, Россия қуролли кучлари “Вагнер”нинг Москвага юришини тўхтатиш учун зарур ресурсларга эга эмас. Таъкидланишича, ҳозирда Москвани “Вагнер”дан ҳимоя қилиш учун фронтда банд бўлмаган барча бўлинмалар – чечен тузилмалари, Росгвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари йиғилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, Президент Владимир Путин эса россияликларга мурожаат билан чиқди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ва унинг оиласи Москвадан эвакуация қилингани, Путин ҳам вертолётда Новогороднинг Валдай шаҳрига кетган бўлиши мумкинлиги айтилганди.
LiveБарчаси