Медведев Москвадан эвакуация қилинди – ОАВ
Олам
−
24 Июнь 2023
28835Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев оиласи билан биргаликда Москвадан эвакуация қилингани айтилмоқда. Бу ҳақдаги хабарлар турли ижтимоий тармоқ каналларида тарқалди.
Қайд этилишича, Медведевдан ташқари Россия Президенти Владимир Путин ўтирган вертолёт Новогород вилояти Валдай шаҳри томон учгани ҳам тахмин қилинмоқда.
Медведев ўзининг Telegram каналида Тошкент вақти билан соат 14:19 да сўнгги постини ёзган. Унда шундай дейилади:
“Энди мақсадимиз Ватанимизни бўлиб ташламоқчи бўлган ташқи ва ички душманни енгиш, давлатимизни сақлаб қолиш учун энг муҳими Президентимиз, мамлакатимиз Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони атрофида бирлашишдир. Бўлиниш ва хиёнат энг катта фожиага, умумбашарий фалокатга йўлдир. Биз бунга йўл қўймаймиз. Душман мағлуб бўлади! Ғалаба бизники бўлади!”.
Владимир Путин эса сўнгги бор КХШТ аъзо давлатларининг раҳбарларини Россиядаги мавжуд вазиятдан хабардор қилган. Шунингдек, у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам телефон орқали мулоқот қилгани хабар қилинган.
LiveБарчаси