Путин Қозоғистон билан чегарада юк машиналари тўпланиб қолишининг сабабини айтди
Олам
−
28 Ноябрь 9922 2 дақиқа
Кеча, 27 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистонга ташрифи якунлари ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити бўйича матбуот анжуманида Россия-Қозоғистон чегарасидаги юк машиналари навбатларининг сабабини айтди.
Путинга кўра, бу муаммо Россия божхона органлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи қарорлари доирасида юк транспортини йўлларда текширишни бошлагани оқибатида юзага келган.
“Аниқланишича, сезиларли миқдордаги юклар, сиз айтгандек, юк машиналари Россия-Қозоғистон чегарасини умуман ҳужжатсиз кесиб ўтмоқда”, деган Путин.
У ҳар бир юк машинасида давлатлар ўртасида келишилган ҳужжатлар тўплами бўлиши кераклигини таъкидлаган.
“Ҳужжатлар орқали аниқ бўлиши лозим: фура ичида нима бор ва энг камида, бу юк қайси қабул қилувчига юборилмоқда. Биринчи ҳужжатдан маълум бўлади, юкнинг божхона қиймати, ким бож тўлаши ва ҚҚСни ким тўлаши керак. Йўлларда текширувлар бошланиши билан, ҳужжатларнинг умуман мавжуд эмаслиги аниқланиб қолди. Бу – қора импорт, ва кечирасиз, аммо улар шунчаки бизнинг божхона ҳудудимизга кириб бормоқда. Россия Федерацияси миллиардлаб, ўнлаб миллиардлаб рубль даромадидан маҳрум бўлмоқда”, дея урғулаган Президент.
Путин, шунингдек, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан вазиятни муҳокама қилганини билдирган.
“Биз келишиб олдик, бу катта юк машиналари тўпланган Қозоғистон ҳудудидаги навбатни Россияга кириши учун аста-секин йўл очамиз. Божхоналаримиз ўзаро келишувга кўра, юклар қийматини ва қабул қилувчи маълумотларини билдиради ва биз юк машиналарини аста-секин ўтказамиз. Навбатлар бўлмайди, дея ишонч билдирган Путин .
Россия етакчисининг айтишича, Россия-Қозоғистон чегарасидаги юк машиналари навбатлари масаласи 2025 йил охиригача ҳал қилинади.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг сентябрь ойидан буён Қозоғистон ва Россия ўртасида фуралар навбатда турмоқда. “Қора импорт” билан курашиш мақсадида Россия томони юкларни диққат билан текшира бошлади. Президентнинг 24 октябрь кунги фармонида юкларни текшириш учун қўшимча қувватлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Live
Барчаси