Путин хорижий махсус хизматларнинг Россиядаги режаларини ошкор қилди
Олам
−
06 Март 2019
12180Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Федерал хавфсизлик хизмати йиғилишида хорижлик махсус хизматлар мамлакатда содир бўлаётган жараёнларга таъсирини орттиришга уринаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Барча йўллар билан сиёсий, иқтисодий, технологик характердаги маълумотларга етишга уриняптилар”, деган Путин.
У контрразведка фаолияти ва Россия учун аҳамиятли маълумотларнинг ишончли ҳимояланиши ўта муҳим эканини қайд этди.
Президентнинг сўзларига кўра, 2018 йилда Россияда хорижий махсус хизматларининг 129 нафар доимий ходимлари ва 465 нафар агентлари фаолияти аниқланган. Путиннинг ўйлашича, контрразведка “самарали ва ҳужумкор” ҳаракатланган.
Путин террорчиликка қарши кураш мавзусига ҳам тўхталиб ўтган. У ФХХнинг террорчи гуруҳларнинг режаларини бузиш бўйича самарали фаолиятига қарамай, ҳамон терактлар хавфи сақланиб қолаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Россияда ҳар йили 20 га яқин террорчилик актлари бартараф этилади.
LiveБарчаси