Путин BRICS саммитида қатнашиш йўлини топди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин BRICS саммитида видеоконференцалоқа форматида иштирок этишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 19 июль куни Путиннинг воизи Дмитрий Песков маълум қилди. 

Унинг айтишича, Президент Путин видеоформат бўлишига қарамасдан, саммитда тўлиқ қатнашади.

Шунингдек, Песков саммитда Лавров шахсан Россия вакили бўлишини тасдиқлаган.
Айтиш жоизки, мазкур қарор Гаагадаги Халқаро жиноий суд томонидан Путинни ҳибсга олишга ордер берилганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 22-24 август кунлари Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олган BRICS ташкилотининг саммити бўлиб ўтади. Мазкур саммит COVID-19 пандемиясидан бери ташкилот етакчиларининг биринчи юзма-юз учрашуви бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган, чунки улар болаларнинг ноқонуний депортацияси билан боғлиқ ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб топилганди. Шундан сўнг, ХЖСга аъзо бўлган Жанубий Африка ҳукумати Владимир Путинни жорий йилнинг август ойида Йоханнесбургда бўлиб ўтадиган  BRICS саммитида иштирок этишдан бош тортишга чақирди ва Кремлни Путинни видеоалоқа орқали саммитда иштирок этишга кўндиришга уринди. Кейинчалик Жанубий Африка BRICS саммитида Россия раҳбари Владимир Путин ўрнига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашишини илтимос қилди. Бироқ Москва буни рад этганди. Бугун, 19 июль куни эса Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафосанинг сайтида Путин BRICS саммитида қатнашиш учун Жанубий Африкага бормаслиги, унинг ўрнига ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия делегациясига бошчилик қилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Песков BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг