Путин билан рақсга тушган Австриянинг собиқ вазири Россия қишлоқларидан бирига кўчиб келди
Олам
−
09 Август 2023 13610 1 дақиқа
Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Карин Кнайсль Европани тарк этгач, Россиянинг Рязань вилоятидаги қишлоқлардан бирига кўчиб келди. Бу ҳақда “Вид сбоку” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, Кнайсль маҳаллий байрамда қатнашган ва танишлари орқали Петрушовода квартира ижарага олганини айтган.
"Мен бир ойга тўладим, кейин кўрамиз. Келажагим ҳақида ҳеч нарса билмайман", дейди у.
У Санкт-Петербургдаги университет марказида ишлаётганини айтиб ўтган.
“Бу ерга келиш осон бўлмади, лекин мен ўз йўлимни топишга ҳаракат қиляпман, гарчи бу осон бўлмаса ҳам. Менга бу ер ёқади, бу қишлоқ жуда чиройли. Мен ишлай бошладим, ўқитиш ва ўрганишни давом эттирдим, китобларимни ёздим, тил ўргандим. Мен эски ҳаётимни ташлаб, ҳаммасини қайтадан бошлашим керак эди ва 60 ёшда бу осон эмас”, дейди Кнайсль.
Кнайсль 2021 йилдан бошлаб Россиянинг “Роснефть” компанияси директорлар кенгаши аъзоси бўлган. У 2017-2019 йилларда Австрия Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган ҳолда Россия Президенти Владимир Путин билан яқин муносабатда бўлган. Путин Кнайслнинг 2018 йилги тўйида меҳмон бўлган ва улар байрам давомида рақсга тушишган.
Ўтган йилнинг май ойида Кнайсль “Роснефть” директорлар кенгаши аъзолигидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзган.
Live
Барчаси