Путин ақлдан оздими? У “ажалнинг калити”ни Лукашенконинг қўлига топширмоқчи
Олам
−
26 Март 2023
29048Россия Президенти Владимир Путин НАТОни Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаётгани ва Ғарб билан қарама-қаршиликни кучайтираётгани ҳақида огоҳлантириб, Москва Беларусга тактик ядро қурол жойлаштиришини айтди.
Таъкидлаш жоизки, Путин мазкур ҳаракат ядровий қуролларни тарқатмаслик ваъдаларини бузмаслигини айтган бўлсада, бу Россиянинг 13 ой аввал Украинага бостириб кириши бошланганидан бери энг яққол ядровий сигналларидан бири бўлди.
Дунёнинг бошқа бир ядровий қудрати бўлган Америка Қўшма Штатлари эса Путиннинг баёнотига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиб, Москва ядро қуролидан фойдаланишни режалаштираётгани ҳақида ҳеч қандай аломат йўқлигини эълон қилди.
Путин эса ўз режаларини АҚШнинг Европада ўз қуролларини жойлаштиришига ўхшатди ва Россия назоратни Беларусга ўтказмаслигини билдирди. Аммо бу 1990 йилларнинг ўрталаридан бери биринчи марта Россия бундай қуролларни мамлакат ташқарисига жойлаштиришидир.
“Бу ерда ҳам ғайриоддий нарса йўқ: биринчидан, Қўшма Штатлар буни ўнлаб йиллар давомида қилмоқда. Улар узоқ вақтдан бери ўзларининг тактик ядро қуролларини иттифоқдош давлатлари ҳудудига жойлаштирган. Биз ҳам мажбуриятларимизни, таъкидлаб айтаман, ядро қуролини тарқатмаслик бўйича халқаро мажбуриятларимизни бузмасдан худди шундай йўл тутамиз”, дейди Путин давлат телевидениесига.
Маълумот учун, тактик ядро қуроллари шаҳарларни йўқ қила оладиган эмас, балки жанг майдонида маълум ютуқлар учун ишлатиладиган қуролларни англатади. Россияда бундай қуроллардан қанча борлиги номаълум.
LiveБарчаси