Путин “Арқадағ”ни “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Президенти Владимир Путин Туркманистоннинг собиқ Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни IV даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. Тегишли фармон расмий ҳуқуқий ахборот интернет порталида эълон қилинди.

Бердимуҳамедов орден билан икки давлат ўртасидаги “стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси” учун топширилди, дейилади фармонда.

Гурбангули Бердимуҳамедов 2007 йилда биринчи давлат раҳбари Сапармурод Ниёзов вафотидан сўнг Туркманистон Президенти бўлган эди. Бердимуҳамедов даврида мамлакатда унинг шахсиятига сиғиниш яратилган, унинг ўзи расмий “Аркадаг” лақабини олган.

Бердимуҳамедов 2022 йил бошида президентлик лавозимини муддатидан аввал тарк этиб, “ёшларга йўл бериш” кераклигини тушунтирди. Унинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов мамлакатнинг янги Президенти этиб сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг