Путин 70 ёшни қаршилайдиган Раҳмонни мукофотлади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни Россиянинг III даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. Путиннинг тегишли фармони бугун, 4 октябрь куни эълон қилинди.

“Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Тожикистон Республикаси Президенти Раҳмон Имомали III даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлансин”, дейилади фармон матнида.

Раҳмон 5 октябрь куни 70 ёшга тўлади. 2017 йилда у Россия ва Тожикистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун Александр Невский ордени билан ҳам тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг