Путин ҳарбий жиноятчими? Байден жавоб берди
Олам
−
17 Март 2022
17205АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Журналистларнинг Путинни ҳарбий жиноятчи деб аташга тайёрмисиз, деган саволига Байден аввалига “йўқ” деб жавоб берди, кейин эса саволни такрорлашни сўради ва “Ҳа, мен уни ҳарбий жиноятчи деб ҳисоблайман”, деб ўз жавобини ўзгартирди.
“Reuters” агентлигининг қайд этишича, Байден биринчи марта Путинга нисбатан бундай риторика қўлламоқда.
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “бомбалари бутун дунё бўйлаб юз минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган давлат раҳбарининг бундай риторикасини қабул қилиб бўлмайдиган ва кечириб бўлмайдиган” деб атади.
Бир йил олдин, 2021 йил 17 март куни Байден Путинни “қотил” деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга ижобий жавоб берган эди. Путиннинг ўзи бу ҳақда изоҳ берар экан, болалар боғчаси қофиясидан иқтибос келтирган "ким масхара қилса, ўзи шундай аталади". Кейинчалик у Байден билан эпизод ҳақида гаплашганини ва президентнинг тушунтиришидан мамнунлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 март куни АҚШ Конгрессининг Сенати РФ Президенти Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олувчи резолюцияни қабул қилди.
LiveБарчаси