Путин ҳарбий хизматга чақириқ тўғрисида фармон имзолади
Олам
−
31 Март 2022 16443 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин 1 апрелдан 15 июлгача ўтказиладиган баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинди.
“ Россия Федерациясининг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, захирада бўлмаган ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган 134 500 нафар фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш 2022 йилнинг 1 апрелидан 15 июлгача амалга оширилсин”, дейилади ҳужжатда.
Фармонда, шунингдек, ҳарбий хизмат муддати тугаган аскарлар, матрослар, сержантлар ва бригадирларни ҳарбий хизматдан бўшатиш кўзда тутилган.
2020 йилнинг баҳорида Россия Федерацияси Қуролли Кучлари сафига 135 минг киши чақирилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025