Пулинг бўлса халтада, қимор ўйнайсан Ялтада

Олам

image

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ялтада (Қрим Республикаси) Олтин соҳил қимор ўйин зонасини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарорини имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, қимор ўйинлари зонаси Ялтанинг Кацивели посёлкасидаги қарийб 147 минг квадрат метр майдонда жойлашади. 

Шу йилнинг сентябрь ойида  Қрим расмийлари ушбу қимор зонасини яратиш учун Молия вазирлигига ҳужжатлар тўпламини юборгани ҳақида хабар берган эди.

Ялта маъмурияти раҳбари Aлексей Челпанов собиқ Фортуна санаторийси ҳудуди қимор зонасига айланишини айтди.

Қрим Республикаси раҳбари Сергей Aксёнов шунингдек, қимор зонасини яратиш билан боғлиқ шартномалар 2019 йил охирига қадар тузилишини таъкидлади.

Aксёновнинг сўзларига кўра, қимор зонаси биринчи навбатда ташриф буюрувчилар ва бадавлат кишиларга йўналтирилади. Қрим раҳбари уни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш кераклигини таъкидлади.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Қрим бюджети қимор ўйин зонасидан йилига 25 миллиард рублгача даромад олиш имкониятига эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қрим Ялта Медведев қимор зонаси

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг