Пўлат Бобожонов ҳам таъзия билдириш учун элчихонага борди
Жамият
−
09 Февраль 2023
8416Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам бугун, 9 февраль куни Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, ушбу мамлакатда содир бўлган ва кўплаб одамларнинг ўлимига олиб келган зилзила сабаб ҳамдардлик билдирди. Вазир таъзия китобига қайд қолдирди.
Уни элчихонада Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ўлган Бекар кутиб олган. Вазир Элчи ва элчихона ходимларига чуқур таъзия изҳор этган.
Бобожонов ушбу оғир ва синовли кунларда жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилаб, элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам таъзия билдириш учун Туркия элчихонасига боргани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь