ПСЖ “Олтин тўп” маросимигача Кварацхелия билан шартномани узайтирмоқчи
Спорт
−
17:20 353 1 дақиқа
ПСЖ грузиялик ҳужумчи Хвича Кварацхелия билан “Олтин тўп” тақдирлаш маросимигача шартномани узайтириш ниятида. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Париж клуби 25 ёшли футболчи билан 2030 ёки 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзоламоқчи. Шунингдек, унинг маоши ҳам оширилиши режалаштирилган.
Кварацхелиянинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Томонлар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган.
Парижликлар янги келишув бўйича музокараларни жорий йилнинг 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Олтин тўп” тақдирлаш маросимигача якунлашга умид қилмоқда. Кварацхелия мазкур мукофотга даъвогарлар қаторидан ўрин олган. Клуб унинг эҳтимолий ғалабаси янги шартнома бўйича музокараларни мураккаблаштириши мумкинлигини ҳисобга олмоқда.
Хвича Кварацхелия 2025 йилнинг январидан бери ПСЖ сафида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
“Transfermarkt” маълумотларига кўра, грузиялик футболчининг трансфер баҳоси 140 миллион еврога тенг.
Live
Барчаси