Промоутер Бивол учун иккита эҳтимолий рақибни танлаб олди

Спорт

image

Россиялик профессионал боксчи Дмитрий Биволга промоутерлар навбатдаги рақиб сифатида икки боксчидан бирини танлайди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

“Танлов учун Каллум Смит ва Жошуа Буатси вариантлари бор. Баҳс май ойида бўлиб ўтиши керак. Бу мажбурий ҳимоя жанги бўлади”, дейилади манба хабарида.

Ярим оғир вазнда Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) бўйича жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган россиялик спортчининг активида 21 та ғалаба (11 та нокаут) мавжуд.

Аввалроқ, Бивол мексикалик Саул Альваресга қарши реванш жанги учун вазнини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Bivol

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг