Ихтиёр Абдуллаев ва Баҳодир Деҳқоновга нисбатан жиноят иши очилган
Жамият
−
14 Июнь 2019
12713Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев, унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга қарши жиноят иши очилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўдошевга асосан хабар берди.
Эркин Йўлдошевнинг қайд этишича, мазкур иш бўйича жами 10 яқин мансабдор тергов қилиняпти. Уларнинг орасида Олий суд раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳам бор.
“Тергов жараёнида қатор юқори давлат органлари мансабдор шахслари ишлари кўрилаётгани туфайли терговни ёпиқ тарзда олиб боришга қарор қилинган”, деди Эркин Йўлдошев.
Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев 2018 йилнинг 31 январидан 2019 йилнинг февралига қадар ДХХга раҳбарлик қилди. У соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилгани айтилди.
Жаҳонгир Эгамов 2018 йил январидан декабргача ДХХ раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
2017 йилнинг майидан Олий суд раиси ўринбосари - Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Акбаралиевич Деҳқонов эса 2019 йилнинг февралида ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси