Профессор Фотима Мўминова вафот этди

Жамият

image

Бугун, 18 июль куни устоз журналист, профессор Фотима Иззатуллаевна Мўминова 69 ёшида вафот этди.

Фотима Мўминова филология фанлари доктори, профессор. У 1953 йилнинг 2 февраль куни туғилган. Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган.

Фотима Мўминова фаолияти давомида минглаб шогирдлар етиштирди, юзлаб илмий мақолалари билан тилга тушди, ўнлаб илмий асарлар ёзди. 

QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Фотима Мўминова

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг