Президентнинг сафари, пулсиз қолаётган “Андижон”, кечиктирилган мандат ва бошқа хабарлар
Жамият
−
21 Август 2019
591321 август кунининг энг муҳим хабарлари билан танишинг.
МТРК биносида йирик ёнғин юз берди
Бугун, 21 август куни Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” биносида ёнғин содир бўлди. Ёнғин соат 01:54 да МТРК жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв м майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45да қуршаб олиниб, соат 03:36да ўчирилган. Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб нималар ўзгаради?
Жорий йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистонда қатор ўзгаришлар бўлади. Жумладан, “Темурбеклар мактаби” ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг ойлик маоши ошади, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ходимларига ойлик устама ҳақи тўланади, давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг маоши оширилади.
Ўқиш нархлари: Консерватория 7000, пединститут 6000
Жорий йилда Туркманистонда 12 минг 242 талаба университетларга қабул қилинади, уларнинг 8 минг 54 нафари пуллик асосда ўқийди. Aбитуриентлар ўқишлари учун пул тўлаши керак. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари якунланди. Бироқ, Туркманистон матбуотида ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги эълонларда ўқиш нархи кўрсатилмаган.
Нега уларга пул беришим керак? –ҳоким “Андижон” клубини танқид қилди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “Андижон” футбол клубининг натижаларидан норози бўлиб, танқид қилгани тарқалди.
Видеолавҳада Шуҳрат Абдураҳмонов футбол клубига катта маблағлар ажратилаётганига қарамай натижалар қониқарсиз бўлаётганини танқид қилган.
Ўзбекистонда асоссиз сарфланган маблағлар аниқланяпти
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом” талаблари асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан назорат ишлари олиб борилмоқда.
Президентнинг Қорақалпоғистонга сафари
Бугун, 21 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга сафари давом этди. Ташрифининг иккинчи кунида давлат раҳбари Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда дунёқарашини ўзгартирмаган сектор раҳбарлари Президент танқидига учради. Шунингдек, йиғилишда Қорақалпоғистонни янада тараққий эттириш бўйича бешта устувор йўналиш белгилаб берилди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Нукусда қурилаётган Президент мактаби билан танишди. Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи Тахиатош ИЭСини кўздан кечириш билан якунланди. Давлат раҳбари пойтахтга қайтиб келди.
Телефон талашган ака укасининг қотилига айланди
Кеча, 20 август куни Олмалиқ шаҳрида ўзаро жанжал натижасида ака укасининг қотилига айланди. Олмалиқ шаҳар, Абдулла Қаххор кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро М.А. укаси 2001 йилда туғилган А.А. билан уяли телефон аппаратини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.
Тўйхонадаги портлаш қурбонлари сони 80 нафарга етди
Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида тўйхонада ҳудкуш террорчи ўзини портлатгани ҳақида хабар берган эдик. Натижада 63 киши ҳалок бўлганди.
Кобулдаги тўйхонада юз берган портлаш қурбонлари сони 80 нафарга етди. Афғонистон ИИВ маълумотига кўра, 17 киши олган жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган. 160 нафарга яқин одам ҳамон шифохонада ва даволаняпти.
Тошкентда “жиноят қидирув ходими” ушланди
Жорий йилнинг 17 июль куни Чилонзор туманида жойлашган олий таълим муассасаларининг бирининг талабаси ҳисобланган 25 ёшли Билолиддин О. 29 ёшли Сардор А.га ўзини “жиноят қидирув ходими” деб таништирган. Шундан сўнг, у фуқарони ўғирланган буюмларни сотиб олганликда айблаб, содир этган жинояти учун кўз юмишини ва жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 100 АҚШ долларини сўраган.
Ўзгидромет радиацион булут масаласига аниқлик киритди
Аввалроқ, Россиянинг шимолий туманларидан Ўзбекистон ҳудудига радиоактив булутлар кириб келган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат бўйича Гидрометеорология хизмати маркази расмий маълумот бериб, вазиятга аниқлик киритди. Россиянинг Европа ҳудуди (Северодвин) шимолий районларидаги ҳаво оқимлари Ўзбекистон ҳудудига кирмаган.
Бугун мандат чиқадиган кун эди. Аммо...
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари бугун, 21 август куни эълон қилиниши керак эди. Бунга тест синовларининг бир кунга сурилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди, деб хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири.
LiveБарчаси