Тўйхонадаги портлашда 63 киши қурбон бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 17 август куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг ғарбий қисмидаги “Dubai wedding hall”да ўтказилаётган никоҳ тўйида ҳудкуш террорчи томонидан бомба портлатилди.

“Портлаш натижасида 63 нафар одам ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ одам жароҳат олган” деб хабар беради “Tolo News” нашри.

Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган. Гувоҳларнинг таъкидлашича ҳудкуш ўзини меҳмонлар рақс тушаётганда уларнинг ўртасига бориб портлатган. 

“Мен бахтимни бутунлай йўқотдим, менинг оилам, яқинларим шокда, қаллиғим ҳалигача тез-тез ҳушини йўқотмоқда. Тушдан кейин жилмайиб турган меҳмонларни хурсандчиликда кузатардим, бир соатдан кейин эса уларнинг жасадлари ва парчалари вайрон бўлган тўйхонадан олиб чиқиб кетилаётганига гувоҳ бўлдим”, дейди куёв Мирвоис Элми.

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани тўйхонадаги портлашдан кейин мамлакатда ИШИДни йўқ қилишга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон тўй

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг