Тўйхонадаги портлаш қурбонлари сони 80 нафарга етди
Жамият
−
21 август 2019 8629 1 дақиқа
Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида тўйхонада ҳудкуш террорчи ўзини портлатгани ҳақида хабар берган эдик. Натижада 63 киши ҳалок бўлганди.
Кобулдаги тўйхонада юз берган портлаш қурбонлари сони 80 нафарга етди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Афғонистон ИИВга таяниб хабар берди.
ИИВ маълумотига кўра, 17 киши олган жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган. 160 нафарга яқин одам ҳамон шифохонада ва даволаняпти.
Эслатиб ўтамиз, мазкур портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август