Россиядан Ўзбекистонга радиоактив булут келдими?
Олам
−
20 Август 2019
14673Тақиқланган ядровий синовлар ташкилоти экспертлари радионуклидлар булути Ўзбекистонга ҳам етиб келган деб, ҳисоблаяпти.
Дубна ва Кировдаги радиацияни мониторинг қилиш марказлари Северодвиндаги ядро марказида юз берган портлашдан икки кун кейин маълумотлар беришни тўхтатиб қўйган.
Бунга Ядро синовларини буткул тақиқлаш тўғрисидаги шартнома бўйича ташкилотнинг ижрочи котиби Лассина Зербо эътибор қаратган, деб хабар берди BBC.
Жорий йилнинг 8 август куни Россия Мудофаа вазирлиги Архангел вилояти Северодвин шаҳри яқинидаги полигонда суюқ реактив двигатель қурилмаси синови вақтида портлаш бўлгани ҳақида хабар берган эди. Натижада Россия федерал ядро марказининг беш нафар ходими вафот этди.
Кеча, 19 август куни Лассина Зербо ўзининг Twitter`даги саҳифасида портлашдан кейин радиоактив булутнинг Россиянинг маркази ва бошқа мамлакатларга тарқалишининг тахминий харитасини жойлаштирди. Унда радиоактив нур Архангел вилоятидан жанубга ҳаракатланиб, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Эрон, Қирғизистон, Хитойнинг шимоли-шарқий қисми, Ҳиндистоннинг шимоли, Яқин шарқ минтақаси, Фор кўрфазигача ёйилганини кўриш мумкин.
“Wall Street Journal” нашрига берган интервьюсида Лассина Зербо Дубна ва Кировдаги марказлардан маълумот келмаётгани Ядро синовларини буткул тақиқлаш тўғрисидаги шартнома бўйича ташкилотни ташвишга солган. Марказларнинг сукут сақлашига рус амалдорлари тармоқ ва алоқада муаммолар юз берганини айтган. Бу кузатувчиларда Россия ҳалокат ҳақидаги маълумотлар тарқалишининг чегаралашга уринаётгани ҳақида шубҳа уйғотган.
Таъкидланишича, Россияда 8 та радионуклид марказлари мавжуд. Шулардан Северодвинга энг яқинлари Дубна ва Кировдаги марказлар ҳисобланади. Архангел вилоят шифохонасида шифокорлар портлашда жабрланган 3 киши радиация билан зарарлангани ҳақида огоҳлантирилмаган. Шунингдек, шифохона ходимларидан маълумотларни очиқламаслик бўйича тилхат олинган.
Шифокорлар радиация ҳақида огоҳлантирилмагани учун ҳайратда қолган. Докторлардан бирида текширувдан кейин мушак тўқималарида радиоактив изотоп аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь