Тошкентда “жиноят қидирув ходими” ушланди
Жамият
−
21 Август 2019
9492Пойтахт Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида сохта жиноят қидирув ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 17 июль куни Чилонзор туманида жойлашган олий таълим муассасаларининг бирининг талабаси ҳисобланган 25 ёшли Билолиддин О. 29 ёшли Сардор А.га ўзини “жиноят қидирув ходими” деб таништирган. Шундан сўнг, у фуқарони ўғирланган буюмларни сотиб олганликда айблаб, содир этган жинояти учун кўз юмишини ва жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 100 АҚШ долларини сўраган.
Билолиддин О. Чилонзор тумани Муқимий кўчасида талаб қилинган пулни олиш вақтида қўлга олинди.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь