Президентнинг Италияга сафари якунланди

Жамият

image

Бугун, 9 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италия Республикасига ташрифи якунига етди.

Ташриф доирасидаги тадбирлар тугагач, Миланнинг “Мальпенсе” аэропортида Шавкат Мирзиёевни Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган. Президент Тошкентга жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 июнь куни Ўзбекистон етакчиси Римда Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазири Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказганди. Икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди.

Шунингдек, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Милан шаҳрида эса ишбилармонлик тадбирлари ўтказилди. Президент Мирзиёев Ломбардия губернатори Аттилио Фонтанани қабул қилди, Италиянинг йирик компаниялари вакиллари билан давра суҳбати ўтказди ҳамда тўқимачилик машинасозлиги кўргазмасига ташриф буюрди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Милан Италия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг