Мирзиёев FAO раҳбарига сайловда муваффақият тилади

Жамият

image

Кеча, 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифи доирасида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) офисига борди ва унинг Бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан ушбу муҳим ихтисослаштирилган халқаро институт ўртасидаги ҳамкорликни, энг аввало, аграр тармоқни модернизация қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби устувор йўналишларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва FAO орасида кейинги йиллардаги самарали ҳамкорлик натижаларини алоҳида қайд этган.

Айтилишича, Ўзбекистонда FAO офиси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Охирги бир неча йилда ҳамкорлик портфели уч баробар кенгайган ҳамда бугунги кунда ер ва сувдан фойдаланиш, агросаноат мажмуи, ўрмон хўжалиги, экология, чорвачилик ва кўплаб бошқа йўналишларни қамраб олган.

Глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигига хатарлар кучайиб бораётган шароитда шерикликни янада кенгайтиришдан томонлар манфаатдор экани билдирилган.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, фундаментал илмий тадқиқотлар, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал қилиш ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган 2030 йилга қадар ҳамкорлик бўйича янги кенг кўламли дастурни ишлаб чиқиш устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди.

Шунингдек, FAO шафелигида Самарқандда ўтказиладиган юқори даражадаги халқаро конференцияга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинган. Бундан ташқари, 2030 йилга қадар ҳамкорлик бўйича янги кенг кўламли дастурни ишлаб чиқиш устувор йўналиш сифатида белгиланган. Дастурда озиқ-овқат хавфсизлиги, фундаментал илмий тадқиқотлар, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал қилиш ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Ўз ўрнида, Бош директор Цюй Дунъюй Ўзбекистонда аграр соҳани модернизация қилишга қаратилган таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Учрашув якунида Ўзбекистон етакчиси Бош директорга шу йил июль ойида бўлажак FAO раҳбари сайловида муваффақиятлар тилаган.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Римдан Миланга йўл олган. “Мальпенсе” аэропортида олий мартабали меҳмонни Ломбардия вилояти раҳбарияти кутиб олган.

Ўзбекистон раҳбари эндиликда ушбу ҳудуд губернатори билан учрашиши ҳамда Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Президент Мирзиёевнинг “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги бўйича энг йирик халқаро кўргазмага ташриф буюрилиши ҳам режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Италия FAO

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг