Президентликка собиқ номзод институтга проректор бўлди
Жамият
−
25 Июль 2023
10769Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланди. Бу ҳақда институт сайтида маълум қилинди.
“Тошкент молия институти кузатув кенгаши қарори билан иқтисод фанлари номзоди, доцент Обломуродов Нарзулло Наимович Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланди”, дейилади расмий хабарда.
Маълумот учун, Нарзулло Обломуродов 2021 йилнинг 1 февралида Экология партиясининг раиси этиб сайланган. У 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Президент сайловида Экопартиядан номзод сифатида кўрсатилган. Уни жами сайловчиларнинг 4,1 фоизи қўллаб-қувватлаган. 2021 йилнинг декабрида эса Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланган.
LiveБарчаси