Президент Спорт бошқармалари бошлиқларига уч ойлик синов тайинлади

Спорт

image

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун жойлардаги 310 та спорт мактаблари миллий терма жамоаларнинг “селекция базаси”га айланади. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Ўзбекистон Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Барча вилоятлардаги спорт бошқармалари бошлиқлари ҳамда барча спорт мактаблари директорларининг фаолиятини тубдан кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Спорт бошқармалари бошлиқларига шахсий масъулиятини оширишга қаратилган уч ойлик синов тайинланди.

Мутасаддиларга ҳар бир мактаб бўйича аниқ мақсадларни белгилаб, уч йиллик дастур қилиш топширилди.

Жисмоний тарбия университети, Нукус, Фарғона, Самарқанд каби спорт факультети бўлган олийгоҳлар профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, битирувчи курс ва магистратура талабаларининг олти ойга спорт мактабларига бириктириш амалиёти йўлга қўйилади.

Улар диплом иши ва диссертацияларини бевосита жойлардаги муаммолардан келиб чиқиб ёзиши ва уларга амалий ечим бериши муҳимлиги таъкидланди.

Олийгоҳ ректорлари янги методика ва ёндашувларни бевосита шу ерда жорий қилиб, спорт мактабларини дуал таълимнинг илмий-амалий базасига айлантиради.

Ҳудудларнинг ўзига хослиги, ёшларнинг қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, 56 та спорт мактаби олимпия спорт турларига мослаштирилди. Ушбу мактаблар миллий терма жамоаларга асосий захира бўлади. 

Шу боис, ҳудудлардан танлаб олинган энг сара ёшлар бу мактабларда индивидуал режа асосида мақсадли тайёрланади. 

Вилоят ҳокимлари олдига ушбу 56 та спорт мактабини ётоқхона ва зарур спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш вазифаси қўйилди.

Спорт вазирлигига бу мактаблар учун илғор хорижий тажриба ва чуқур илмга асосланган методика яратиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент томонидан Бокс, дзюдо ва бошқа спорт турлари мутасаддиларига медалларни икки карра ошириш топшириғи берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Шавкат Мирзиёев Спорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг