Президент мутасаддиларни бўш турган бинолар бўйича қаттиқ огоҳлантирди
Жамият
−
16 Апрель 7574 2 дақиқа
Бир ҳафта ичида Андижон вилоятида 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулк аниқланди. Шунингдек, 96 та бино-иншоотлар очиқ аукционда йиллаб сотилмаяпти. Бу ҳақда бугун, 16 апрель куни вилоятни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишида маълум қилди.
Билдирилишича, бу объектлар қулай шарт асосида сотилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиб, иш ўрни яратади. Масалан, Андижон шаҳри эндокринология марказидаги 20 сотих, ёнидаги 1-сон поликлиниканинг 30 сотих бўш ери аукционга чиқса, тадбиркор 20 миллион долларлик 600 ўринли хусусий тиббиёт маркази қурмоқчи. Ёки, Андижон тумани Ўрикзор маҳалласидаги таъмирталаб “Ўқувчи ёшлар маркази” аукционга қўйилса, бу ерга 35 миллион доллар инвестиция киритиб, жами 6 минг ўринли боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳдан иборат таълим кластери қиламан, деган тадбиркорлар ҳам бор.
Мутасаддиларга бўш ётган барча ер ва биноларни аукционга чиқариш топширилди.
“Ҳаммани қаттиқ огоҳлантираман – тиббиёт ва таълим ташкилотларига тегишли бўш бинолар фақат “профили”ни ўзгартирмаслик шарти билан берилади”, деди Президент.
Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишда вилоятга қўшимча 1 триллион сўм йўналтирилиши айтилганди. Вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, 16 та шаҳар ва туман ҳокимлари аҳоли ва тадбиркорларни ҳар куни эшитиб, ҳозирги суръатни сақлаб қолиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь