Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
04 Декабрь
21873Ўзбекистон Президентининг бир нечта маслаҳатчиларининг лавозимлари ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари имзоланди.
Президент фармони билан Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Маълумот учун, Русланбек Давлетов 2017 йилдан 2022 йилгача буён Адлия вазири лавозимида ишлаган. Президентнинг 2022 йил ноябрдаги тегишли фармони билан Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Шунингдек, Сухроб Жўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Адҳам Муродович Турдиев эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, 2022 йил февралдан бери Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Музаффар Муродович Комилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. У 2018-2022 йилларда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
Шунингдек, Олим Одилович Солиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси