Абдусалом Азизов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълумот учун, Абдусалом Абдумавлонович Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.  2003-2006 йилларда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси, 2006-2008 йилларда “Ўзбекнефтмаҳсулот” АК бош директори, 2008 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йил декабрдан 2009 йил декабргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шу билан бирга Ўзбекистон футбол федерациясининг вице-президенти, 2009 йилдан 2017 йилгача Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йил январдан сентябргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йилгача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, 2019 йилдан 2024 йилгача эса ДХХ раиси лавозимларида фаолият юритган.  У 2017 йилда генерал-майор, 2019 йилда генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президентнинг тегишли фармони билан Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг