ДХХ раҳбариятидаги ўзгаришлар расман тасдиқланди

Жамият

image

Аввалроқ, Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келган Абдусалом Азизов ишдан олингани, унинг ўрнига мудофаа вазири сифатида ишлаб келаётган Баҳодир Қурбонов тайинлангани хабар қилинганди. Давлат хавфсизлик хизмати буни тасдиқлади.

Билдирилишича, 2019 йил февраль ойидан бошлаб ДХХ раҳбари лавозимида ишлаб келган Абдусалом Азизов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига тайинланган.

ДХХнинг янги раҳбарини тайинланиши маросимида Абдусалом Азизовнинг давлат хавфсизлиги тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланган. Шунингдек, янги тайинланган ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант Азизовнинг хавфсизлик тизимининг янгиланиши ва янги кадрларни тарбиялашдаги меҳнатини алоҳида қайд этган.

Ўз навбатида, Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва Президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирган.

"Қайт этиш лозим, Абдусалом Азизов Ўзбекистон ДХХ тизимини шаффофлик ва очиқлик томон тубдан ислоҳ қилишда шахсан иштирок этди", дейилади хабарда.

Маълумот учун, Абдусалом Абдумавлонович Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.  2003-2006 йилларда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси, 2006-2008 йилларда “Ўзбекнефтмаҳсулот” АК бош директори, 2005 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2008 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йил декабрдан 2009 йил декабргача Ўзбекистон Республичикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шу билан бирга Ўзбекистон футбол фидерациясининг вице-президенти, 2009 йилдан 2017 йилгача Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йил январдан сентябргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йилгача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган.  У 2017 йилда генерал-мойор, 2019 йилда генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган. 

Баҳодир Қурбонов эса 1969 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1990 йилда Ўзбекистон ИИВ Олий тергов мактабига, 1992 йилда эса Ўзбекистон ИИВ Олий мактабига ўқишга қабул қилинган. 1994-1996 йилларда Жиззах ИИО тергов бўлимида аввал терговчи, сўнгра катта терговчи бўлиб ишлаган. 1996 йилда Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлимининг Ноқонуний валюта операцияларига қарши курашиш бўлими тезкор ходими, 1997-1998 йилларда Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 1-бўлими тезкор ходими, 1998 йилда 2-бўлими катта терговчиси лавозимига тайинланган. 1999 йилда ушбу бўлимнинг 3-бўлими катта терговчиси, шунингдек, Жиззах тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими терговчиси лавозимларида ишлаган. Шу йили вилоят ИИБ Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 3-бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бундан ташқари, Жиззах вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2002 йилда Жиззах тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. 2005 йилда Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига ўтган. 2008 йилда Ички ишлар вазирлиги Патруль хизмати бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Шу йили Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. 2013 йил 24 декабрдан 2015 йил 27 декабргача Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. 2017 йил 14 январда унга генерал-майор унвони берилган. 2018 йил 12 февралдан 2019 йил 11 февралгача Тошкент ҳарбий округи қўмондони лавозимида ишлаган. У 2019 йил 11 февралидан бери Мудофаа вазири сифатида ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов ДХХ Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made