ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга қамалди

3-саҳифа

−

visibility1892 timer2 дақиқа

image

Кеча, 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан Давлат хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари, 2024 йилнинг декабридан 2026 йилнинг мартига қадар хизматнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғайратулло Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Унинг билдиришича, Ғайратулло Ёзиев Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва (ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан айбли деб топилган.

Шунингдек, Ташановга кўра, судланганлар қаторида ДХХ раиси собиқ ўринбосари, полковник Алижон Ашуров товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айблови билан 17 йилга, ДХХ бошқарма бошлиғи, полковник Музаффар Нурбоев ҳужжатларни қалбакилаштириш, қийноққа солиш, суд ишларига аралашиш, талон-торожлик билан 17 йилга, полковник Темур Шорисқиев товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айби билан 16,5 йилга, худди шундай айблов билан полковник Ганчар Узоқов 16,5 йилга, полковник О. Абдуллаев 15 йилга, полковник Суҳроб Сайфиддинов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Бундан ташқари, Валиев, Ўроқов, Бойсариев ва Шокировлар озодликни чеклаш, жарима ва ахлоқ тузатиш жазоларига ҳукм қилинган.

“Ғайратилла Ёзиев бошчилигидаги мазкур жиноий гуруҳ иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидлан тергов қилинган, судланувчилар шу йилнинг баҳорида ҳибсга олинган”, дейилади хабарда.

Ашуров, Сайфуддинов, Узоқов ва Шорисқиевларга оид Корея иши доирасидаги 90 миллион долларлик бошқа жиноят иши бўйича шу йилнинг 17 сентябирда Бектемир тумани суди узоқ йиллик қамоқ жазоларини эълон қилган. Процессуал қонунчиликка кўра, мазкур шахсларга нисбатан белгиланган жазолар қўшилса, қамоқ муддати янада узайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида фуқароларни Кореяга юбориш билан боғлиқ “90 миллион долларлик коррупцион схема”га боғланаётган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ ходимлари Ганчар Узоқов, Алижон Ашуров, Тимур Шариксиев ва Сухроб Сайфутдиновга оид суд иши нима сабаб ёпиқ кўрилаётганига изоҳ берилганди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг