Президент пора билан ушланган Когон прокурори бўйича баъзи тафсилотларни очиқлади (видео)
3-саҳифа
−
16 Февраль
36385Олдинроқ, Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов пора билан ушланганди. Бугун, 16 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Хонобод шаҳрида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказаётган йиғилишда прокурорнинг қўлга олиниши бўйича баъзи тафсилотларни очиқлади.
“Когон туманининг прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушди. Мен буни нима учун элга айтяпман? Прокурор ўзининг ҳаракати билан бундай нарсалар амалга ошириляптики, ўзи курашчи бўлиб, унинг ҳодими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?” дейди Президент.
Мирзиёев 3 кун олдин бундан хабар топганини билдирди.
“Индаманглар охиригача. Эртага суддан қайтмаслиги керак бу, дедим. Секин-секин 200 минг долларни гаплашган. 91 минг долларни олиб келяпти, йўқ қолганини ҳам олиб келасан деяпти. Униям индаманглар, дедим. Секин 3-куни 91 мингини олиб келганда, 101 мингини олиб келинглар деяпти”, дея воқеани тушунтиради Мирзиёев.
Президентнинг айтишича, 10 минг долларни ўртадаги воситачилар олиб қолган. Бироқ прокурор 10 мингни ҳам "бегона қилиш"ни истамаган. Ушбу воқеалардан хабардор Мирзиёев Бош прокурорга шахсан Бухорога бориб, Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломовни ишдан олишни топширди.
Маълумот учун, Баҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори лавозимига 2022 йилнинг апрелида тайинланган эди. У аввал Бухоро вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси