Президент хоразмлик фермер ва тошкентлик деҳқонни мукофотлади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Хонқа туманидаги “Султонбой Хонимжон” фермер хўжалиги бошлиғи Эгамберди Султонович Собиров ва Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси Тўлқинжон Носирович Мансуровни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Президентнинг шу тўғрисидаги тегишли фармонлари бугун, 18 март куни эълон қилинди. 

Хоразмлик фермер Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, замонавий агротехника усулларини қўллаш орқали ҳудуднинг оғир ва мураккаб шароитида экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, пахта ва ғалла йўналишларида юқори ҳосилдорликка эришиш, аҳоли фаровонлигини оширишга қўшаётган муносиб ҳиссаси, шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини намунали йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш борасидаги катта хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун мукофотланган.

Президент Сирдарё вилояти таълим бошқармаси бошлиғини мукофотлади (видео) north_east

Президент Сирдарё вилояти таълим бошқармаси бошлиғини мукофотлади (видео)

Оққўрғонлик деҳқон эса томорқачиликни ривожлантириш, жумладан, сабзавотчилик ҳамда асаларичиликни самарали йўлга қўйиш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, ўзининг ташаббускорлиги, омилкорлиги, бой тажрибаси ва меҳнатсеварлик фазилатлари билан бошқаларга шахсий намуна кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги учун мукофотланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилишда қорақалпоғистонлик деҳқон Генжимурат Турдимуратов, 7 февраль куни эса Сурхондарё вилоятида фаолият олиб борувчи тадбиркор Баҳром Қаюмович Раупов “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шавкат Мирзиёев Хоразм Хонқа фермер Оққўрғон Дўстлик Эгамберди Собиров Тўлқинжон Мансуров деҳқон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг