Сурхондарёлик тадбиркорга ҳам “Дўстлик” ордени берилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Сурхондарё вилоятида фаолият олиб борувчи тадбиркор Баҳром Қаюмович Раупов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Баҳром Раупов Термиз шаҳридаги “Surkhon Sandwich” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси бўлиб, мукофот унга Ўзбекистонда тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг изланувчанлиги ва ишбилармонлиги билан соҳага илғор ташаббус ва инновацион ғояларни самарали татбиқ этиб келаётгани, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасида кўпчиликка ибрат ва намуна бўлаётгани, ҳудудда иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилган.

Маълумот учун, кеча, 7 февраль куни хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан Президент Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу тадбиркор давлат раҳбарига иш фаолияти ҳақида маълумот бериб, ўзининг келгуси режалари ҳақида айтиб берганди. Президент эса унинг иш фаолиятига ташаккур айтиб, уни мукофотлашини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилишда қорақалпоғистонлик Генжимурат Турдимуратов “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев “Дўстлик” ордени Баҳром Раупов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг