Президент “Бойсун”, “Шалола”, “Бойчечак”, “Чор-қарсак”, “Булбули-гўё” бадиий жамоаларига эътибор қаратди 

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев “Бойсун”, “Шалола”, “Бойчечак”, “Чор-қарсак”, “Булбули-гўё” каби бадиий жамоаларнинг халқаро фестивалларда иштирокини таъминлаш муҳимлигини қайд этди. Давлат раҳбари бу ҳақда Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилишда айтиб ўтди.

Йиғилишда Президент мутасаддиларга вилоятда маданият ва спортни ривожлантиришга қаратилган қатор вазифаларни белгилаб берган. 

Хусусан, Маданият вазирлиги бахшичилик санъати намуналари, достон ва термаларнинг “Олтин фонди”ни яратиши, “Дўмбира” устахонаси ва “Бахшилар уюшмаси” ташкил қилиниши топширилган.

Шунингдек, Сурхон ёшларини спортга жалб қилиш бўйича бир ой муддатда қарор лойиҳасини киритиш, келгуси йилда “Учқизил” сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини ташкил қилиш юклатилган.

Яна бир масала – иқтидорли ёшларимизни хорижда ўқитиш. Жумладан, келгуси йилларда Сурхондарёдан 500 нафаргача ёшлар Италияга юборилиши қайд этилган. Бунда улар Италиянинг йирик саноат корхоналарида тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ускуналарида ишлашни ўрганиб келиши кўзда тутилган. 

Ёшлар ўқишдан қайтиб келгач эса, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишига ҳар томонлама кўмак кўрсатилиши белгиланган.

Йиғилиш давомида ҳудудлар ва тармоқлар, тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботи тингланган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётгани, шу боис аҳолига “сув – текин эмас” деган ғояни сингдириш кераклигини таъкидлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Шавкат Мирзиёев Термиз Маданият вазирлиги бахшичилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг