Президент Администрациясидан туман ҳокимлигигача. “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун қайси органларга татбиқ этилади?
Жамият
−
12 Ноябрь
5920“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонуни:
- давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
- давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
- давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.
“Давлат раҳбарининг ПҚ-210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.
Қуйида тўлиқ рўйхат билан танишиш мумкин:
Маълумот учун, мазкур қонун 2022 йилнинг октябрь ойида депутатлар томонидан маъқулланиб, Олий Мажлис Сенатига, 1 июнь куни Сенат томонидан Президентга имзолаш учун юборилган, орадан нақд бир йил ўтиб, 2024 йилнинг 5 июнь куни қонун Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб кучга киради.
LiveБарчаси