Депутатлар “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни қабул қилди

Жамият

image

Кеча, 25 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди ҳамда Сенатга юборилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.

“Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан давлат хизматчиларига тахмин қилинаётган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши мажбурий этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Мазкур Қонунларнинг қабул қилиниши давлат идораларининг коррупциянинг олдини олиш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича масъулияти оширилишига, ижтимоий-иқтисодий, фуқаровий муносабатларда коррупциявий омилларнинг камайишига, давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бурҳоновнинг таъкидлашича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишларда давлат хизматида минглаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланган. Бироқ, ҳозиргача манфаатлар тўқнашувини тартибга солишнинг ҳуқуқий асоси ёки унга йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли уларни бартараф этишда қийинчиликлар мавжуд эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манфаатлар тўқнашуви

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг