573 млрд сўмлик шартномалар таниш-билишчилик йўли билан тузилгани аниқланди
Жамият
−
07 Июнь
9208Бугун, 7 июнь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биносида "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонун юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда агентлик директори Акмал Бурҳонов ўтган йиллар давомида таниш-билишчилик йўли билан тузилган шартномалар ҳақида гапирди.
"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги ҳужжатда манфаатлар тўқнашуви нима эканлиги ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган давлат хизматчиларининг тегишли равишда жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган бўлса-да, шу кунгача қонунларимизда жавобгарликка тортишга асос бўлувчи ҳуқуқий механизмлар йўқ эди. Шу сабабдан бизда уларни жавобгарликка тортиш имконияти йўқ эди. Бу жамоатчиликнинг ҳам ҳақли эътирозларни келтириб чиқараётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу каби омиллар қонуннинг қабул қилиниши бугунги куннинг долзарб масаласи эканлигини белгилаб беради. Қонунчиликда бундай бўшлиқларнинг мавжудлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ коррупсиявий ҳаракатлар содир этилишига имкон яратиб бераётганди”, дейди у.
Бурҳоновга кўра, ўтган 2022-2023 йилларда биргина давлат харидлари бўйича 4 ярим мингта 573 миллиард сўмлик шартномалар манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилгани аниқланган. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан тизим ташкилотларида 141 миллиард сўмлик 2 минг 720 та шартнома ҳақиқатдан манфаатлар тўқнашуви мавжуд ҳолатда тузилганлиги, 9 та шартнома эса 3 миллиард сўмга қиммат нархларда тузилганлигини маълум бўлган.
Шунингдек, анжуманда яна бир кўп муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу – давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари ҳақида ҳам сўз борди. Билдирилишича, ўтган давр мобайнида бир ярим мингга яқин ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчилари тадбиркорлик субъектларининг бошқарув органларида иштирок этаётгани аниқланган.
“Ҳаттоки, вазирлик ва идораларнинг юқори раҳбарлик лавозимларида фаолият юритувчи шахсларда ҳам бундай ҳолатлар аниқланган. Лекин ўзингиз ҳам оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда гувоҳи бўлгансизлар, бевосита оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва блогерларнинг ўзи мана шу ҳолатларни очишга ёрдам берган. Мен ишонч билан айта оламанки, мана шу “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги янги имзоланган қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши, манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарликнинг белгиланиши давлат хизматида непотизм, қариндош-уруғчилик, уруғ-аймоқчиликнинг олди олинишига, коррупцияни бартараф этишга имконият яратади. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончининг ортишига хизмат қилади”, дейди агентлик раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь