Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ
Жамият
−
15:33 647 2 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарколаборатория аниқланди. Бу ҳақда бугун, 9 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги томонидан “Қонун устуворлиги ва жамоат хавфсизлиги: Ички ишлар органларининг 9 ойлик фаолият якунлари ва устувор вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 021 тага камайган. Хусусан, вояга етмаганлар иштирокидаги жиноятлар 5,5 фоизга, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 20,7 фоизга, ёшлар иштирокидаги жиноятлар 24 фоизга қисқарган. Шунингдек, маст ҳолда содир этилган жиноятлар 5,4 фоизга, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 8 фоизга, ишсиз фуқаролар содир этган жиноятлар эса 21,1 фоизга камайган.
“Ўтган тўққиз ойда жами 24 828 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятнинг олди олинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 021 тага камайишига эришилди”, деди Рамазон Ашропов.
Ҳисобот даврида ҳокимликлар ташаббуси билан 3 117 та жиноят аниқланиб, уларни фош этиш кўрсаткичи 31,2 фоизга яхшилангани маълум қилинди.
Гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ 1 393 та жиноят аниқланган. Ноқонуний муомаладан жами 3 тонна 357 килограмм гиёҳвандлик воситаси олиб қўйилган. Бундан ташқари, 2 120 квадрат метр майдондаги тақиқланган ўсимликлар йўқ қилинган, назорат остидаги 962 дона дори воситасининг аҳоли орасига тарқалишининг олди олинган.
Ноқонуний нарколабораторияларга қарши ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 319 та лаборатория аниқланиб, 122 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Уюшган жиноятчиликка қарши кураш йўналишида жами 5 064 та жиноят қайд этилган. Уларнинг 2 085 таси қўшмачилик, 165 таси одам савдоси, 1 009 таси ноқонуний қурол муомаласи, 97 таси эса маъмурий назорат қоидаларини бузиш билан боғлиқ.
Коррупцияга қарши кураш доирасида 6 809 та жиноят аниқланган. Шундан 1 441 таси порахўрлик, 1 166 таси талон-торож қилиш ва ўзлаштириш, 387 таси ноқонуний валюта операциялари, 1 603 таси фирибгарлик ҳолатларини ташкил этган.
Шунингдек, ички ишлар органлари тезкор хизматлари томонидан аввал содир этилган, бироқ очилмай қолган 20 мингдан ортиқ жиноят фош этилган. Суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қарийб 8 минг нафар қидирувдаги шахс ушланган. Турли сабабларга кўра бедарак йўқолган 4 863 нафар фуқаро оиласига қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 6 ойида 18 нафар ички ишлар органи ходими хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь