Президент 15 та туман ИИБ бошлиғи ҳамда 5 та туман прокурорини ишдан олди
Жамият
−
28 Июль 2023
18843Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги 15 та туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва 5 нафар туман прокурорини вазифасидан озод қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Президент Фарғона шаҳрида ўтказилган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйгани учун Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари ҳамда Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорларини эгаллаб турган лавозимидан озод қилган.
Шунингдек, жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинган ва уч ой синов муддати тайинланган.
Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан ҳаммаси лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод қилиниб, ўрнига янги раҳбар тайинланганди. Бугун эса Ички ишлар вазирининг ўринбосари Нажмиддин Тўрахўжаев вазифасидан олинди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь