Фарғона вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
27 Июль 2023 17921 1 дақиқа
Аввалроқ фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилган эди. Мазкур лавозимга Президент Шавкат Мирзиёев Азизбек Икромовни тайинлади.
Маълумот учун, Азизбек Икромов бунга қадар Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус ва Навоий шаҳарларига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси қайта ташкил этилиб, Президент қарори билан Умид Шодиев қўмита раиси лавозимига тайинланди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь