Фарғона вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Аввалроқ фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи  Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилган эди. Мазкур лавозимга Президент Шавкат Мирзиёев Азизбек Икромовни тайинлади. 

Маълумот учун, Азизбек Икромов бунга қадар Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус ва Навоий шаҳарларига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек Ўзбекистон  Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси қайта ташкил этилиб, Президент қарори билан Умид Шодиев қўмита раиси лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made