Навоий шаҳрига ҳам янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Навоий вилояти Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Навоий "Кон-металлургия комбинати” Акциядорлик жамияти капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Шу пайтга қадар Навоий шаҳар ҳокими вақтинчалик вазифасини Ўткир Ҳақбердиев бажариб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made