Пойтахтдаги яна бир кўча 20 кунга беркитилади
Жамият
−
04 Июль 2020
9424Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида айрим кўчалар 4 июлдан 24 июлга қадар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Чилонзор туманида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, 4 июлдан 24 июлга қадар Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчасига туташган жойидан Новза кўчасигача туташган ҳудуди транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчаси кесишмасидаги кўприкда жорий таъмирлаш ишларни тугатиш санаси узайтирилиши ҳақида хабар берган эдик.