Шайхонтоҳурдаги кўприкни таъмирлаш ишлари яна узайтирилди
Local
−
02 July 2020 8053 1 minute
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчаси кесишмасидаги кўприкда жорий таъмирлаш ишларни тугатиш санаси узайтирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 22 июлига қадар давом этади.

“Тошкентда асфальтлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳажми ортганлиги сабабли ушбу ҳудуддаги ишлар 22 июлга қадар давом этади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, ушбу йўлларда 28-29 июнь кунлари таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида пойтахт ҳокимлиги хабар берган эди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September